Жамият | 15:06 / 16.02.2017
17020
2 дақиқада ўқилади

Ражаб Тоййиб Эрдўған умра зиёратини амалга оширди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Саудия Арабистонининг Макка шаҳридаги Масжид Ал Ҳаромда умра зиёратини амалга оширди. 

Эрдўған ва унга ҳамроҳлик қилаётган делегация тунги вақтларда келиб, Каъба атрофини айланган, сўнгра Сафо ва Марва тоғлари ўртасида саъй қилган. 

Туркия раҳбари, хабарларга кўра, рафиқаси Амина, Туркия Қуролли кучлари бош штаби раҳбари Хулуси Акар, иқтисодиёт вазири Нихат Зейбекчи, ТИВ раҳбари Мавлут Чавушўғли, энергетика ва табиий захиралар вазири Барот Албайроқ ва Миллий разведка ташкилоти раҳбари Ҳоқон Фидан билан бирга суннат ибодатини амалга оширган. 

Эрдўған, бундан аввал, Қатарга ташрифи якунлангач, Саудиянинг Мадина шаҳрига келган эди. 

Умра – Ислом динида Саудия Арабистонининг Макка шаҳридаги Масжидул Ҳаромга бориб, Каъбатуллоҳни зиёрат қилиш ҳамда Сафо ва Марва тоғларида саъй қилиш билан боғлиқ суннат амалдир. Бу ибодат, асосан, ҳаж ойларидан бошқа вақтларда бажарилади.

Мавзуга оид