Миллионерлар қайси мамлакатларга кўчиб ўтишни маъқул кўришмоқда?
БАА бадавлат кишиларни оҳанрабодек тортиши яна бир бор ўз тасдиғини топди. Gulf News шу мавзудаги мақоласи билан бўлишди.
New World Wealth ҳисоботига кўра, ўтган йили БААга доимий яшаш учун кўчиб ўтган миллионерлар сони янада ошган - 2015 йилда БААга 3 000 бадавлат киши кўчиб ўтган бўлса, 2016 йилда бу кўрсаткич 5 000 нафарни ташкил қилган.
"БААдаги паст солиқ ставкалари ва юқори даражали хавфсизлик сердаромад жисмоний шахсларни ўзига жалб қилади. Шунингдек у тезкор суръатларда ўсувчи бир неча соҳаларга ҳам эга - молиявий хизматлар, технологиялар, соғлиқни сақлаш ва оммавий ахборот воситалари шулар жумласидандир", - деди New World Wealth таҳлилчиси Эндрю Эмойлс.
БААга кўчиб ўтаётган миллионерларнинг аксарияти кўплаб бадавлат кишиларни ўзида жамлаган Туркиядан келмоқда, бунга 2016 йил давомида мамлакатда кузатилган турли муаммолар сабаб бўлган.
Бутун дунё миқёсида эса миллионерлар оқими ҳаракатланаётган асосий мамлакат Австралия бўлиб қолмоқда. У Америка Қўшма Штатлари ва Бирлашган Қироллик (Буюк Британия) каби анъанавий йўналишларни ортда қолдирган.
New World Wealth маълумотларига кўра, 2016 йилда Австралияга 11 000, АҚШга 10 000 ва Британияга 3 000 миллионер кўчиб ўтган.
"Австралия дунёдаги энг яхши соғлиқни сақлаш тизими йўлга қўйилган мамлакатлардан бири. Шунингдек унинг жойлашуви Хитой, Ҳонгконг, Корея, Сингапур, Вьетнам ва Ҳиндистон каби ривожланаётган мамлакатларда бизнес юритиш учун қулайдир", - дея изоҳланди New World Wealth ҳисоботида.
2016 йилда миллионерлар кўчиб ўтган етакчи давлатлар қаторида шунингдек Канада ва Янги Зеландия номлари ҳам қайд этилган.
Мавзуга оид
19:02 / 28.10.2024
Ўзбекистон дунёнинг энг кучли армиялари рейтингида 20 таликка кирди
15:31 / 26.10.2024
Дубайда дунёдаги энг ингичка осмонўпар бино қурилмоқда
23:10 / 24.10.2024
2024 йилда чет элга саёҳатга борган ўзбекистонликлар сони маълум қилинди
22:04 / 23.10.2024