Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой шарқида балиқчилик кемаси чўкиб кетди, бедарак йўқолганлар бор
Фото: AP
Хитой шарқида балиқчилар кемаси денгизга ғарқ бўлди, 13 нафар балиқчи бедарак йўқолган, деб хабар қилмоқда Синьхуа агентлиги.
Ҳодиса 24 февраль куни Чжоушань шаҳридан 130 денгиз мили узоқликда содир бўлган. Фожиа рўй берган вақтда 42,6 метр узунликдаги кемада 20 киши бўлган.
Маҳаллий ҳокимият вакиллари ХХР ҳарбий-денгиз кучларининг Шарқий денгиз флотидан қидирув-қутқарув ишларида ёрдам сўраган. Ҳалокат юз берган жойда "Цзясин", "Ниндэ" ва "Эчжоу" фрегатлари фаолият олиб бормоқда.
Кейинроқ қутқарув амалиётига ХХР ҲДКнинг вертолётли яна бир кемаси қўшилган. Булардан ташқари яна 41 битта балиқчилик қайиқлари ҳам қатнашмоқда. 7 киши қутқарилди, қолганларнинг жасадлари қидирилмоқда.
Воқеа сабаблари маълум қилинмаган.
Мавзуга оид
22:37 / 02.02.2026
Хитой кетма-кет 16 йилдан буён дунёдаги энг йирик кемасоз давлат мақомини сақлаб турибди
20:40 / 02.02.2026
Хитойда Бирма мафиясининг яна тўрт аъзоси қатл этилди
23:40 / 30.01.2026
Панама канали Хитой компаниясидан олиб қўйилди
20:07 / 30.01.2026