Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған маданий таназзулга қаршилик кўрсатиш кераклигини айтди
Турк халқининг маданий ўзлигини англашини мустаҳкамлаш зарур, деб айтди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Истанбулда бўлиб ўтган III Туркия маданий кенгашининг йиғилишида.
"Биз маданий таназзулга қаршилик кўрсатишимиз лозим. Бунинг учун Туркиянинг маданий ва миллий қадриятларига урғу бериш муҳимдир", деб айтди Эрдўған.
Эрдўған Туркиянинг миллий маданияти билан ҳеч қандай умумийликка эга бўлмаган "маданий тадбирлар" деб аталувчи турли тадбирларга нисбатан огоҳ бўлиш зарурлигини
таъкидлаб ўтди.
"Маданий таназзул – замонамизнинг энг катта муаммоси. Жамиятнинг маданий кун тартибини кундалик, эскирган тадбирлар асосида шакллантирмаслик керак. Эътиборни узоқ муддатли мақсадларга қаратиш лозим", деб таъкидлаб ўтди Эрдўған.
Мавзуга оид
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
22:21 / 29.06.2026
Истанбул оролга айланиши мумкин: Қора ва Мармар денгизлари ўртасида янги канал қурилмоқда
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
18:17 / 15.06.2026