Фан-техника | 21:15 / 03.03.2017
4386
1 дақиқада ўқилади

Nissan Лондонда муқобил автомобилларини махфий равишда синовдан ўтказди

Япониянинг Nissan концерни 27 февраль куни Nissan Leaf муқобил моделининг Лондон шаҳрининг жамоат кўчалари ҳамда Милтон-Кинс ва Бристоль шаҳарларида синовини бошлади.

Машиналарда камида бир муҳандис бўлган, бироқ синов бошқаруви давомида ходимлар атиги бир неча марта йўналишга аралашган. Бундан ташқари, компания вакилларининг қайд этишларича, ўтган кунлар давомида бирор марта ҳам муқобил автомобиллар иштирокида ЙТҲ содир бўлмаган, деб ёзмоқда Metro.

Nissan компаниясининг баёнот беришича, муқобил машиналарини Европа йўлларида илк маротаба синамоқда. Муҳандислар автомобиллар учун мураккаб йўналишни танлашган. Унда йўл белгилари, автотураргоҳлар, пиёдалар ўтиш жойлари, кесишмалари кўп бўлган. Муқобил машиналарнинг синов вақтидаги энг юқори тезлиги соатига 100 км билан чекланган. 

Автомобиль 5та радар, 12та камера ва 4та лидар (лазерли радар) билан жиҳозланган. Синовлар яхши ўтса, Nissan Токио-2020 Олимпия ўйинлари учун муқобил автомобилларни ишлаб чиқаради. 

Мавзуга оид