Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина давлат молия хизмати раҳбари қўлга олинганидан сўнг инфаркт бўлиб қолди
Украина давлат молия хизмати раҳбари Роман Насиров инфаркт ташхиси билан шифохонага ётқизилди, деб хабар қилмоқда "112 Украина" телеканали шифохона ходимига асосланган ҳолда. Насиров 2 март куни Олий рада депутати Александр Онишенко иши бўйича ҳибсга олинган эди.

Аввалроқ, Онищенкога нисбатан "ўта йирик миқдорда давлат мулкини ўғирлаш" айби билан жиноий иш қўзғатилган эди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълумотларига кўра, 2013 йил январидан 2016 йил январь ойига қадар Украинадаги қатор корхоналар, хусусан, "Укргаздобыча" компаниясининг раҳбар ходимлари Онищенко кўмагида мамлакатнинг ўзида қазиб олинган газни паст нархда сотиш орқали давлат маблағларини ўзлаштиришган. Бу билан давлат ғазнасига 120,5 млн долларга яқин зарар етказилган.
Аввалроқ, "Украинская правда" интернет нашри Украина коррупцияга қарши миллий бюросига асосланган ҳолда Насиров Киевдаги "Феофании" номли клиникада "газ иши" бўйича ўтказилган тинтув чоғида қўлга олингани ҳақида хабар қилган эди.
"Насиров адвокатларига кўра... УКМБ ходимлари гумонни маълум қилишганида давлат молия хизмати раҳбари ҳушсиз бўлган. Шунга кўра, гумонни топшириш жараёнининг ўзи ноқонуний ҳисобланади. Шундан сўнг, Насиров "Феофания" клиникасидан кўтаргичларда олиб чиқилган. У жонлантириш бўлимига ўтказилган. Шифокорнинг сўзларига кўра, Насировга инфаркт ташхиси қўйилган", — дейилади телеканал сайтида.

Мавзуга оид
17:10 / 23.04.2026
Украинанинг қотил роботлари: жанг майдони энди аввалгидек эмасми?
12:03 / 23.04.2026
Эрдўған Россия ва Украина музокараларини қайта бошлашга бел боғлади
19:30 / 22.04.2026
Сизранда Украина зарбаси оқибатида кўп қаватли уй подъезди қулади
13:51 / 22.04.2026