Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея THAAD тизимларини жойлаштиришни давом эттиради
Корея республикаси мамлакатда Американинг ракета ҳужумига қарши THAAD тизимларини жойлаштириш бўйича ишларни давом эттиради. Бу ҳақда мамлакат президенти в.б. Хван Гё Ан баёнот берди.
"THAAD батареясини жойлаштириш – миллий хавфсизлик ва фуқароларимизни Пхеньяннинг ракета-ядро таҳдидидан ҳимоя қилишда ҳаётий муҳим чора ҳисобланади", - деган Хван Гё Ан.
Унинг яна бир марта қайд этишича, бу қадам "учинчи мамлакатларга хавф солмайди". Президент, шунингдек, ракеталарга қарши мажмуани жойлаштириш бўйича ишлар муддати яқинлашгани сайин "Хитой томонининг қаршилиги кучайиши" эҳтимолини рад этмади. Шу муносабат билан, расмий Сеул "Пекин ҳаракатларини диққат билан кузатади ва алоқа каналларини очиқ қолдиради".
"Биз вақти келганида зарурий чоралар кўрамиз", - деб таъкидлаган Хван Гё Ан.
THAAD РҚМ кўчма мажмуалари Жанубий Кореянинг Сонжу шаҳрида 2017 йил июлигача жойлаштирилади. Гарчи Сеул ва Вашингтон бу тизимлар бевосита Пхеньян таҳдидига қарши қаратилганини уқдираётганига қарамай, Хитой ҳамда Россия бундай чораларга умуман қарши чиқмоқда.
Аввалроқ, ХХР THAAD мажмуалари жойлаштирилишига қарши чора сифатида хитойлик сайёҳларнинг Жанубий Кореяга саёҳат қилишларига чекловлар киритгани ҳақида хабар қилинган эди. Бу эса Корея республикасини 9,6 млрд долларлик даромаддан маҳрум этиши мумкин.
Мавзуга оид
17:53
Хитой Тинч океанида узоқ масофали баллистик ракетасини синовдан ўтказди
20:57 / 02.07.2026
Пекиндаги осмонўпар бинога урилган самолёт учувчиси руҳий касал бўлгани айтилди
17:41 / 30.06.2026
Қошғар: Ўзбек маҳаллаларини эслатувчи қадимий шаҳар
18:38 / 26.06.2026