Фан-техника | 19:14 / 04.03.2017
7576
2 дақиқада ўқилади

Хитойда 5G-тармоғи синовдан ўтказила бошланди

Хитойнинг China Mobile компанияси дунёнинг йирик корпорациялари билан бирга Пекинда 5-авлод тажрибавий тармоғини синовдан ўтказмоқда.

Пекинда 5G-тармоғини яратиш билан Nokia, Huawei, Ericsson, ZTE, Intel ва DTT компаниялари шуғулланмоқда. Бу компаниялар ва China Mobile MWC 2017 кўргазмасида мобиль алоқанинг ягона жаҳон стандартини яратиш ва 5-авлоддаги тармоқлар учун ускуналар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалари билан бўлишишганди.

Хитой мобиль алоқа оператори вакили Ван Сюянь тармоқнинг биринчи босқичини қуриш ва синовдан ўтказиш муваффақиятли якунланганини маълум қилган. 5G-тармоқ Пекиннинг Хуайжоу туманида синов режимида ишга туширилган. China Mobile 5-авлод тармоғи билан қопланишни яратишнинг техник имкониятларига ишонч ҳосил қилди. Ҳозирча, қандай натижаларга эришилгани номаълум. 

Хитой 5G технологиясини ривожлантириш устида жадал иш олиб бормоқда.  "Хитойда қилинган-2025" давлат дастури доирасида янги мобил тармоқни 2020 йилгача оммавий фойдаланишга жорий қилиш режалаштирилмоқда. 

Мавзуга оид