Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо-давлатлар ҳукумат раҳбарлари 10та ҳужжатни имзолашди
Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари Бишкекда Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилиши якуни бўйича ўнта ҳужжатни имзолашди. Улар интеграция бирлашиши доирасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга йўналтирилган, деб хабар бермоқда РИА Новости.
Йиғилиш Бишкек шаҳри яқинидаги “Ала-Арча” давлат қароргоҳида ўтказилган. Унда Россия, Қозоғистон, Беларусь, Арманистон, Қирғизистон бош вазирлари Дмитрий Медведев, Бакитжон Сагинтаев, Андрей Кобяков, Карен Карапетян, Сўронбой Женбеков ва Евроосиё иқтисодий комиссияси коллегияси раиси Тигран Саркисян иштирок этди.
Хусусан, беш давлат ҳукумат раҳбарлари “Антиконтрафакт” халқаро форумини ўтказишга келишиб олишди, Евроосиё иқтисодий иттифоқида интеграция истиқболига эга бўлган иқтисодиёт соҳалари ва уни ишлатишга йўналтирилган чоралар аниқланди.
Шунингдек ЕОИИга аъзо-давлатлар ўртасида 2015-2016 йиллар бўйича ўзаро савдо ҳолати ҳақидаги, Евроосиё иқтисодий иттифоқининг 2025 йилгача рақамли кун тартибини амалга оширишнинг асосий йўналишларига тайёргарлик кўриш бўйича ишларнинг бориши, агросаноат мажмуаси ривожланишининг биргаликдаги прогнозлари, ЕОИИ аъзоларининг асосий қишлоқ хўжалик маҳсулотлари бўйича таклиф ва талабларига оид ҳужжатларга имзо чекилди.
Бундан ташқари, ҳукуматлараро кенгашда Иттифоқ давлатларида учинчи мамлакатларда ишлаб чиқарилувчи машиналар ва қишлоқ хўжалиги ускуналарига мўлжалланган ўхшаш эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш, учинчи давлат бозорларига қишлоқ хўжалиги машиналари ва ускуналари экспортини ривожлантириш бўйича чоралар ҳақидаги ҳужжатлар кўриб чиқилди ва маъқулланди.
Евроосиё иқтисодий иттифоқи – Божхона иттифоқи ва Ягона иқтисодий ҳудуд асосида ташкил этилган халқаро иқтисодий интеграция бирлашмаси бўлиб, 2015 йилнинг 1 январидан ўз фаолиятини олиб боради. Айни дамда ЕОИИга Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзо саналади.
Мавзуга оид
11:00 / 26.09.2024
Бишкекда давлат хизматчиларига шахсий автомобилда ишга бориш чекланди
18:02 / 10.08.2024
TezJet авиакомпанияси Бишкекдан Тошкентга парвозларни йўлга қўяди
21:31 / 23.07.2024
Қирғизистон пойтахтига автомобилда кириш пуллик бўлиши мумкин
09:13 / 18.05.2024