Жаҳон | 00:46 / 08.03.2017
4970
1 дақиқада ўқилади

Анқара Германияни турк фуқароларига сиёсий босим ўтказишда айблади

Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлу Германияни турк фуқароларига тизимли равишда босим ўтказишда айблади, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.    

Човушўғлунинг айтишича, Германия Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг президент ваколатларини кенгайтириш таклифини қўллаб-қувватлайдиганларга қаршилик кўрсатади. 

Човушўғлунинг таъкидлашича, Германия бир қатор режалаштирилган учрашувларнинг ўтказилишига тўсқинлик қилади.

Аввалроқ Германия канцлери Ангела Меркель Эрдўғаннинг нацистликдаги айбловларини рад этганди. 5 март куни Эрдўған Германияда турклар иштирокида намойишлар ўтказилишига тақиқловни нацистлар ҳаракатларига қиёслаганди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид