Кремлда Путин ва Эрдўған учрашуви. Москва Туркия билан ҳамкорлик тикланганидан мамнун
Кремлда Россия президенти Владимир Путин ва Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.
Томонлар Суриядаги вазиятни, хусусан, ушбу мамлакатдаги ҳарбий амалиётлар икки давлатнинг мувофиқликдаги ҳаракатлари орқали олиб борилишини муҳокама қилишган.
Путин Эрдўған билан кўришгач, Россия ва Туркия муносабатлари тикланиши жараёни юқори суратда кечаётганини қайд этган ва Москва томони бу ҳолатдан мамнун эканини билдирган.
«Биз давлатларимиз орасидаги алоқалар етарли даражада тезкор суратларда тикланаётганидан хурсандмиз», деган у.
Эрдўған эса Туркия ва Россия ҳамкорлиги «Турк оқими» газ тармоғи ва «Аккую» АЭС қурилишида ҳам фаол равишда давом этаётганини таъкидлаган.
Шунингдек, Россия ва Туркия ҳарбий вазирликлар ва махсус хизматлар соҳасида ҳам самарали ҳамкорлик қилаётгани ҳақида сўз борган.
Путин шунингдек, икки давлат ҳам дунёда рўй бераётган инқирозларни ҳал этиш йўналишида иш олиб бораётганини қайд этиб ўтган.
Мавзуга оид
15:25 / 19.11.2024
Кремл АҚШнинг РФга ATACMS зарбалари ҳақидаги қарорига муносабат билдирди
09:10 / 29.10.2024
Кремл Гуржистондаги сайловларга аралашгани бўйича айбловларни рад этди
11:50 / 05.10.2024
Кремлга яқин VK'да оммавий ишдан бўшатишлар кузатиляпти
23:50 / 30.09.2024