Сурия Туркия ўз қўшинларини олиб чиқиб кетишини талаб қилмоқда
Сурия ташқи ишлар вазирлиги БМТ ва халқаро ҳамжамиятдан Туркияга ўз қуролли кучлари бўлинмаларини Сурия ҳудудидан олиб чиқиб кетиш мажбуриятини қўйишни талаб қилмоқда. Бу ҳақда Сурия ташқи ишлар вазирлигининг БМТ бош котиби ва Хавфсизлик кенгаши раиси номига юборилган мактубида айтилган.
Бу мурожаатга кўра, Сурия ҳукумати БМТ бош котиби, Хавфсизлик кенгаши раиси ва халқаро ҳамжамиятдан Туркияга Сурия ҳудудидан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетиш ва Яқин Шарқ минтақасида хавфсизлик ва барқарорликни сақлаш учун "тажовузкор ҳаракатларни тўхтатишни" мажбуриятини қўйишни талаб қилмоқда.
Мактуб турк армияси ва "Фрот қалқони" операцияси кучлари Ҳалаб вилоятидаги Манбиж шаҳрида жойлашган суриялик чегарачиларни ўққа тутганларидан кейин йўлланган. Маълум қилинишича, ҳужум 9 мартга ўтар кечаси содир этилган, бунинг оқибатида бир неча киши ҳалок бўлган ва жароҳат олган.
Сурия қуролли кучлари қўмондонлиги вакили бу воқеага изоҳ бераркан, "Туркиянинг Сурияга нисбатан тажовузи Сурия армияси ва унинг иттифоқдошлари муваффақиятларига тўсқинлик қилишга уриниш" деб айтган.
Мавзуга оид
14:50
БМТ: 2023 йилда парник газлар концентрацияси янги рекорд даражага етди
08:56
БМТ бош котиби Исроилнинг UNRWA ишини тақиқлаш қароридан чуқур хавотирда
10:30 / 29.10.2024
БМТ бош котиби: Ғазо шимолидаги аҳоли чидаб бўлмас аҳволда
15:30 / 26.10.2024