19:37 / 13.03.2017
47302

Президент ташрифи давомида Бухоронинг Пешку туманидаги амалдорлар ишдан олинди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифи вақтида Пешку туманида раҳбар амалдорларни лавозимидан озод этган.

«Кун.uz» манбасининг маълумот беришича, Пешку тумани ҳокими Шавкат Мавлонов, туман прокурори Қ.Қиличев ҳамда туман ИИБ бошлиғи Э.Сафаров лавозимидан озод этилган.

Бу ўзгаришлар сабаби келтирилмаган. Шунингдек, ушбу лавозимларни эгаллайдиган янги раҳбарлар ҳозирча маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, «Кун.uz» ходимлари ўтган ой охирида Бухоро вилоятига сафар қилиб, вилоят ҳокими билан суҳбатлашган, ўшанда аҳоли мурожатлари ҳокимга етказилган, мурожаатларда Пешку туманидаги раҳбар амалдорлардан жиддий шикоятлар ҳам бўлганди.

Top