Муддатли ҳарбий хизматга чақирилган аскарлар ҳарбий қасамёд қабул қилишди
12 март куни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисмларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилган аскарларнинг ҳарбий қасамёд қабул қилишига бағишланган тантанали маросимлари ўтказилди. Бу ҳақида ЎзА хабар берди.
Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан пойтахтимизда бунёд этилган «Ватанга қасамёд» ҳайкали пойида шундай тадбир бўлиб ўтди.
Муддатли ҳарбий хизматга чақирилган оддий аскар Амирхон Жўраевнинг бобоси Низом ота Раҳмонов тадбирда иштирок этиш учун Бухоро вилоятининг Ромитан туманидан келган.
“Набирам миллий армиямиз сафига чақирилгунига қадар кураш билан шуғулланди, коллежда электрон ҳисоблаш машинаси оператори йўналишида ўқиди, – дейди Низом ота. – Унинг ҳақиқий Ватан ҳимоячиси бўлганини кўриб, жуда қувондим. Набирамга Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Бухорога сафари ва вилоятимизни янада ривожлантириш бўйича берган қимматли маслаҳатлари ҳақида сўзлаб бердим. Амирхон ҳам хизматдан сўнг ушбу муҳим режаларни ҳаётга татбиқ этадиган ёшлардан бири бўлади, деб ўйлайман”.
Муддатли хизматни ўтаётган оддий аскар Қурбонали Аҳмадбековнинг онаси Хосиятхон Қурбонова Фарғона вилоятининг Қувасой туманидан келган.
“Фарзандларимизнинг мазкур ҳайкал пойида она Ватанга қасамёд қилишида чуқур мазмун бор, – дейди Хосиятхон опа. – Биз, оналар ўғилларимиз Ватанимизга содиқ хизмат қилишига ишонамиз”.
Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида яшовчи Амиржон Мусулмонов амакиси, оддий аскар Суҳроб Исматулллаевнинг ҳарбий қасамёд қабул қилишида иштирок этиш учун отаси, полковник Акром Мусулмонов билан бирга келган. Амиржон ҳам, Суҳроб ҳам келажакда офицер бўлишни мақсад қилган.
“Кучли ва бақувват бўлиш учун таэквондо билан шуғулланаман ва келажакда мен ҳам Ватанимизнинг муносиб ҳимоячиси бўлишни хоҳлайман”, – дейди Амиржон.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик Кенгаши раиси Иқбол Мирзаалиев, давлат ва жамоатчилик ташкилотлари вакиллари муддатли ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари ва яқинларини ушбу муҳим воқеа билан табриклар экан, йигитлар аждодларимизнинг Ватанни ҳимоя қилишдек шарафли анъанасини муносиб давом эттиришига ишонч билдирди.
“Мен Қорақалпоғистон Республикасидан келдим, – дейди оддий аскар Сулаймон Абдуллаевнинг онаси Ойсултон Абдуллаева. –Ўғлимнинг ҳарбий қасамёд сўзларини эшитиб, ич-ичимдан фахрландим. Унинг берган ваъдасига содиқ қолишига ишонаман”.
Мавзуга оид
18:23 / 07.11.2024
Чақириққача бошланғич тайёргарлик ўқитувчиси штати Мудофаа вазирлигига ўтади
17:54 / 31.08.2024
Марказий ҳарбий округда зирҳли ва махсус ҳарбий техникаларни таъмирлаш йўлга қўйилди
21:42 / 20.08.2024
Россия Мудофаа вазирлиги «Белгород», «Брянск» ва «Курск» қўшин гуруҳларини ташкил этди
14:19 / 04.06.2024