Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия ва Япония ҳамкорликда махсус иқтисодий ҳудуд барпо этади
Япония Саудия Арабистонида махсус иқтисодий ҳудуд ташкил этишда ёрдам беради. Унда икки мамлакат ҳамкорлигида 30дан ортиқ лойиҳа амалга оширилади. 13 март куни икки мамлакат етакчилари шундай келишувга эришишди, деб хабар қилмоқда Киодо агентлиги.
Япония бош вазири Синдзо Абэ ва Саудия Арабистонининг Токиода бўлиб турган подшоҳи Салмон бин Абдул Азиз Ас Сауд музокаралар ўтказган.
Хабарларга кўра, жорий келишув Саудия Арабистони иқтисодиётини диверсификация қилишга қаратилган. Бу билан подшоҳлик мамлакатнинг нефтга боғлиқлигини пасайтирмоқчи. Ҳамкорлик лойиҳаларида давлат ва хусусий компаниялар иштироки кўзда тутилган.
Аввалроқ, Зизи агентлиги Япония Саудия Арабистонига инфратузилмалар, тиббиёт, туризм ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришда ёрдам бериши ҳақида хабар қилган эди.
Сўнгги вақтларда, жаҳон нефь нархи пасайиши натижасида, Саудия Арабистонининг молиявий имкониятлари чегараланиб қолди. 2016 йил баҳорида мамлакат ҳукумати иқтисодиётни ислоҳ қилиш дастурини ишлаб чиқди.
Мавзуга оид
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026
Дунёдаги энг машҳур 10 та автомобил бренди номи эълон қилинди
08:33 / 04.06.2026
Япония Ўзбекистонга техник ёрдам ажратади
07:09 / 02.06.2026