Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ президенти ижрочи ҳокимиятни қайта ташкиллаштириш ҳақидаги фармонни имзолади
АҚШ президенти Дональд Трамп 13 март куни федерал ижрочи ҳокимият иши самарадорлигини ошириш мақсадида уни қайта ташкиллаштириш ҳақидаги фармонни имзолади, деб хабар бермоқда Оқ уй матбуот хизмати.
"Биз тарихдаги энг буюк вазирлар маҳкамасидан бирини йиғдик, менинг бунга ишончим комил. Биз бу маҳкамани унинг идораларига имкони борича кучли ва самарадор бўлишга имкон берувчи ваколатлар бермоқчимиз ва буни қандай қилишни биламиз", деб айтган Трамп "Ижрочи ҳокимиятни қайта ташкиллаштиришнинг комплекс режаси" деб номланган фармонни имзолаш вақтида. Унинг фикрича, айни вақтда "вазифаларнинг такрорланиши ва ходимларнинг меъёридан кўплиги" муаммоси мавжуд бўлиб, бунинг оқибатида "миллиардлаб пуллар ҳавога совурилмоқда".
"Бу фармон ҳар бир ижрочи ҳокимият ва идорани қаерда маблағлар суистеъмол қилинаётгани, қаерда хизматлар яхшиланиши мумкинлиги ва ҳақиқатан ҳам уларнинг дастурлари Америка фуқароларига хизмат қилаётганини аниқлаш мақсадида чуқур таҳлил қилишни талаб қилади", деб айтди Трамп. Унинг таъкидлашича, "ушбу таҳлил асосида федерал ҳукумат ишини яхшилаш, уни қайта ташкиллаштириш, ортиқча идораларни бирлаштириш ва йўқ қилиш бўйича батафсил режа ишлаб чиқилади".
Мавзуга оид
19:55
Жазирамадаги байрам: иссиқ сабаб АҚШдаги мустақиллик тадбирлари бекор қилинмоқда
22:57 / 03.07.2026
Доналд Трампга 321 та олмос кўзли узук совға қилинди - ОАВ
18:30 / 02.07.2026
АҚШ 50 йиллик тақиқдан сўнг товушдан тез учувчи самолётлар парвозига рухсат беради
19:37 / 01.07.2026