Жаҳон | 09:37 / 20.03.2017
13021
1 дақиқада ўқилади

Россия-Япония мудофаа вазирликларининг ўзаро алоқаси тўхтатилиши кимга фойда келтирди?

Россия мудофаа вазирлиги раҳбари, армия генерали Сергей Шойгунинг фикрича, 2014 йилда Токио ташаббуси билан Россия ва Япония мудофаа вазирликларининг ўзаро алоқаси тўхтатилиши ҳеч кимга фойда олиб келмади.

«2014 йилда Япония ташаббуси билан ҳарбий маҳкамаларнинг юқори даражадаги ўзаро алоқалари тўхтатилиши, хусусан Токиога Россия Бош штаби бошлиғи ташрифининг бекор қилиниши, ҳеч кимга фойда олиб келмади», - дея вазирнинг сўзларини келтиради РИА Новости.

Унинг таъкидлашича, экспертлар орқали мулоқот ва ҳарбий делегациялар билан ўзаро алмашиш давом этмоқда.

Хабарларга кўра, Шойгу Токиога Россия-Япония маслаҳатлашувларида иштирок этиш учун келган.

Мавзуга оид