Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тайван: Хитой баллистик ракеталарини шай ҳолатга келтирди
Тайван маъмурияти Хитой ҳукуматининг ўрта масофаларга уча оладиган "Дунфэн-16" (DF-16) баллистик ракеталарини шай ҳолатга келтиргани ҳақида баёнот бермоқда. Пекин оролга таҳдид солиш мақсадида шундай қилган.
Тайван марказий ахборот агентлиги (CNA) маълумотларига кўра, бу ҳақда Тайван миллий мудофаа вазирлиги вакили Фэн Шикуан хабар қилган. Унинг айтишича, ракета "оролга аниқ зарба бера олади".
Фэн Шикуаннинг қайд этишича, Тайван зарур бўлиб қолганда оролдан 40-70 км узоқликда "бу каби ракеталарни аниқлаб, уриб тушириш имконини берувчи Patriot (PAC-3) зенит-ракета тўпламларига эгадир". Бироқ, у Пекиннинг қаердаги баллистик ракеталарини шай ҳолатга келтирганига ойдинлик киритмаган.
Мавзуга оид
20:57 / 02.07.2026
Пекиндаги осмонўпар бинога урилган самолёт учувчиси руҳий касал бўлгани айтилди
17:41 / 30.06.2026
Қошғар: Ўзбек маҳаллаларини эслатувчи қадимий шаҳар
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
20:44 / 24.06.2026