Тунда очиқ қолдирилган дераза семизлик ва диабетнинг олдини олиши аниқланди
Тунда очиқ қолдирилган ва ётоқхонага салқин ҳаво киритувчи дераза ойнаси II турдаги диабет ва семизликдан халос бўлишга ёрдам беради. Нидерландиядаги Лейдан университети тадқиқотчиларининг илмий изланишлари BMJ Open Diabetes Research & Care журналида тақдим этилди.
Олимлар АҚШнинг 50 штати, Гуам ороли, Пуэрто-Рико ва Виргин оролларида ўртача ҳарорат ва диабет бўйича маълумотларни ўрганиб чиқишди. Маълум бўлишича, ҳарорат кўтарилгани сари диабетга чалинганлар сони 0,314 тага кўпайтган. Шу тариқа, иссиқ уйлар ва идораларда кўп вақт ўтказиш бутун дунё бўйлаб бир йилда минглаб семизлик ва диабет ҳолатларини келтириб чиқарар экан.
Инсон организмида икки турдаги ёғ тўпланади: калориялар захирасидан ўрин олган оқ ёғ ва қайта ишланиб энергияга айланувчи ҳамда танани иситувчи жигарранг ёғ. Атрофдаги ҳарорат қанчалик юқори бўлса, танани иситишга шунча кам калория сарфланади, бу эса ортиқча вазн тўпланиши ва диабет ривожланишига сабаб бўлади. Тананинг совуши метаболизмни тезлаштиради. Шамоллаш эса соатига 400 калориягача йўқотиш имконини беради.
Мавзуга оид
16:48 / 16.11.2024
Хитойда аёл бир суткада олти марта пластик операция қилинганидан сўнг вафот этди
15:46 / 14.11.2024
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
15:19 / 13.11.2024
Уларни ҳар куни ютамиз: ҳавони ифлослантирувчи 10 та энг зарарли модда
12:53 / 10.11.2024