Жаҳон | 18:03 / 28.03.2017
8758
1 дақиқада ўқилади

CNN: Россиянинг Яқин Шарқдаги орзу-истаклари Сурия чегаралари билан чекланмайди

Америка мулозимларининг фикрича, Кремль маъмуриятининг Яқин Шарқдаги амбициялари фақатгина Сурия билан чегараланиб қолмайди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар қилмоқда.

Пентагон расмий вакиллари Россия ҳарбий техникаларининг етказиб берилаётгани ва дипломатик фаолияти кучайиб бораётганидан тобора кўпроқ хавотирланмоқда. Уларнинг фикрича, буларнинг бари АҚШ ва НАТОнинг минтақадаги таъсирини камайтиришга қаратилган. 

Телеканалга кўра, Москва Ливиядаги гуруҳларни қўллаб-қувватлаш ва ҳатто Афғонистондаги толиблар билан ҳам алоқа қилишда айбланмоқда. 

«Бу менинг фикрим, улар Ер шарининг ушбу муҳим ҳудудида ўз таъсирини кучайтиришга уринмоқда», — деган АҚШнинг минтақадаги кучлари учун масъул генерали Жозеф Вотел Сенатнинг қуролли кучлар қўмитасига. 

Ҳарбий таҳлилчиларнинг фикрича, Москва Яқин Шарқдаги «геосиёсий тебранишлар»дан фойдаланиб қолмоқчи, шу билан у нафақат минтақа, балки жаҳон майдонида асосий етакчилардан бирига айланиш ниятида. 

Мавзуга оид