Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ва Туркия музокараларининг асосий мавзулари маълум
АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон Анқарадаги музокараларда Сурияда сулҳ ўрнатиш мавзусини муҳокама қилади. Айни масалани Туркия РФ билан Остонада муҳокама қилмоқда, деган давлат департаментининг юқори лавозимли мулозими.
"Биз Туркия томони билан, улар Остона музокараларида Россия билан муҳокама қилаётган сулҳ жараёнини қандай қилиб ҳаётга татбиқ этишларини муҳокама қилмоқчимиз", — деган Америка мулозими телефон орқали ўтказилган брифингда. Брифинг Тиллерсоннинг шу ҳафта сўнггида ташкил этиладиган ташрифига бағишланган.
"Бу унинг Европа бўйлаб иккинчи саёҳатидаги биринчи тўхташи бўлади. У Туркия президенти Эрдўған ва бошқа расмий шахслар билан учрашади", — деб қўшимча қилган у.
Мавзуга оид
22:47 / 09.07.2026
Ҳиндистон Хитойни ортда қолдириб, Россия нефтининг асосий харидорига айланди
20:36 / 09.07.2026
Путин Украина билан вазиятни янада кескинлаштиришга тайёр - ОАВ
20:35 / 09.07.2026
АҚШ–Эрон эскалацияси сулҳ тугаганини англатадими?
18:32 / 09.07.2026