Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Польша Европа Иттифоқи тезкор кучлари таркибидан чиқади
Польша 2020 йилгача Европа Иттифоқи тезкор кучлари – Еврокорпус таркибидан чиқади. Бу ҳақда Еврокорпуснинг Страсбургдаги бош қароргоҳи вакили, полковник Висенте Далмау маълум қилди.
Польша Еврокорпусга 2002 йилда қўшилган.
"Польшанинг Еврокорпусдан чиқиши ушбу мамлакат ҳукуматининг қарори ҳисобланади", деб айтган Далмау.
Еврокорпус 1992 йилда Франция ва Германия ташаббуси билан тинчликпарвар ва гуманитар операцияларни ўтказиш мақсадида яратилган. Унинг вазифаларига гуманитар ва тинчликпарвар миссияларда иштирок этиш ҳамда НАТО бўйича иттифоқдошларни ҳимоя қилиш киради. Еврокорпуснинг қисмлари халқаро ташкилотлар мандати билан ҳам операциялар ўтказиши мумкин.
Еврокорпус ҳарбийлари Босния, Косова, Македония ва Афғонистонда тинчликпарвар операцияларини муваффақиятли амалга оширишган.
Мавзуга оид
08:50 / 26.06.2026
ЕИ Россия ҳарбийлари учун киришни тақиқламоқчи
17:36 / 24.06.2026
Европа Иттифоқи Ўзбекистонда мигрантлар учун марказ ташкил этиши мумкин - ОАВ
10:40 / 18.06.2026
ЕИ ва Кремл ўртасида норасмий алоқалар бўлгани хабар қилинди
09:45 / 18.06.2026