Жаҳон | 20:19 / 02.04.2017
8783
1 дақиқада ўқилади
Хитой полицияси йирик жиноий тармоқни бартараф этди
Хитой полицияси ва махсус хизматлари Гуандун вилоятида ҳаракат қилган 70 га яқин жиноий тўдадан иборат жиноий тармоқни бартараф этди. Умумий ҳисобда 810 киши қўлга олинган. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси хабар бермоқда.
Мартнинг иккинчи қисмида икки ҳафта давомида ўтган "Бўрон-4" операцияси давомида полиция вилоятдаги 21 та шаҳарда рейд уюштирган. Жиноятчилардан кўплаб миқдорда қурол-аслаҳа мусодара қилган. Операция давомида бир неча йирик жиноятчилар қўлга туширилган.
Операция давомида фирибгарлик, одамларни ўғирлаш, юлғичлик, давлат ҳокимиятининг маҳаллий идораларига зиён етказиш билан боғлиқ 180 дан кўпроқ жиноят фош қилинган.
Мавзуга оид
19:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон экспортида Россия биринчи ўринга кўтарилди
15:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон Хитойдан 2 млрд долларлик маҳсулотлар сотиб олди
13:48 / 23.04.2023
Хитойнинг Франциядаги элчиси Қрим статуси ва собиқ СССР давлатлари суверенитетини шубҳа остига олди
11:25 / 21.04.2023