Жаҳон | 21:55 / 03.04.2017
24023
1 дақиқада ўқилади
Петербургдаги теракт бўйича икки киши қидирилмоқда
Санкт-Петербург метросидаги портлашни ташкиллаштиришда гумон қилинган икки кишига қидирув эълон қилинган. Бу ҳақда «Интерфакс» ҳуқуқ тартибот органларига асосланган ҳолда хабар берган.
Манбанинг сўзларига кўра, улардан бири вагонда портловчи қурилмани қолдириб кетган шахс, иккинчиси «Площадь восстания» бекатига бомба қўйган шахс ҳисобланади.
Бундан олдинроқ ОАВда «Сенная площадь» бекатидан «Технологический институт» бекатига ҳаракатланишни бошлаган поезд вагонида портловчи моддалар ўрнатилган рюкзакни қолдиргани гумон қилинган шахснинг сурати тарқатилганди.
Ушбу портлаш оқибатида 10 киши ҳалок бўлиб, 22 киши жароҳатланган.
Мавзуга оид
15:12 / 09.11.2024
Покистондаги станцияда теракт: 24 киши ҳалок бўлди
10:10 / 02.11.2024
«Крокус»даги теракт: ишда тўрт нафар янги айбланувчи пайдо бўлди
22:10 / 25.10.2024
Туркия пойтахтида теракт уюштирганларнинг шахси аниқланди
01:02 / 24.10.2024