Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Туркия армиясининг Суриядаги янги мақсадларини маълум қилди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Туркия қуролли кучлари "Фрот қалқони" ҳарбий амалиётини якунлагач, Манбиж ва Раққа шаҳарлари турк армиясининг асосий нишони бўлишини билдирди.
"Ал Боб – биз натижага эришаётганимизни исботлайди. Жараблус, Дабик, Ар Рай аввалроқ озод қилинган. Энди биз ҳаракатни давом эттирамиз. Олдинда Манбиж бор. Агар коалция сўзида турса, Раққани ҳам озод қила оламиз", — деган Эрдўған Бурсада бўлиб ўтган митингда
Туркия армияси 2016 йил 24 августида "Фрот қалқони" амалиётини бошлаган эди. У Сурия мухолифати иштирокида Сурия шимолидаги Жараблус шаҳрини эгаллади. Кейинроқ, Ал Боб таслим бўлди. Туркия бош вазири Бинали Йилдирим ҳарбий амалиёт муваффақиятли якунлангани ҳақида баёнот бериб, мамлакат хавфсизлигига таҳдид пайдо бўлса, янги амалиёт бошланиши мумкинлигини қўшимча қилган эди.
Мавзуга оид
22:21 / 29.06.2026
Истанбул оролга айланиши мумкин: Қора ва Мармар денгизлари ўртасида янги канал қурилмоқда
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
18:17 / 15.06.2026
Туркиянинг зилзиладан жабрланган Ҳатай вилоятида Ўзбекистон маҳалласи очилди
15:55 / 13.06.2026