Трамп Хитой раҳбарига жиддий талабларни илгари суриши маълум қилинди
АҚШ Хитой билан савдо-иқтисодий муносабатларни яхшилаш тобора қийинлашиб бормоқда, деб ҳисоблаяпти ва шу сабабли Пекин маъмуриятидан савдо тўсиқларини олиб ташлашни талаб қилади. Оқ уй маъмуриятининг юқори лавозимли вакили журналистларга шу ҳақда маълум қилди.
"Қатор икки томонлама иқтисодий масалаларда ривожланиш тобора қийинлашмоқда", — дея уқдирган Оқ уй вакили. У Хитойни иқтисодиётда давлатнинг эмас, бозорнинг ҳал қилувчи ўрин тутиши қоидасига риоя қилмаётганликда айблади.
У, шунингдек, АҚШ президенти Трамп 6-7 апрель кунлари Си Цзиньпин билан ўтказадиган учрашувида Хитойдан "тизимли равишда барпо қилган савдо тўсиқларини қисқартириш"ни талаб қилишини маълум қилди.
Бундан ташқари, "Президент Трамп мамлакатларимиз ўртасидаги иқтисодий муносабатлардаги номутаносиблик АҚШ ишчиларига таъсир кўрсатаётганидан ташвишда бўлгани сабабли ушбу масалаларга адолатли ва амалий кайфиятда ёндашиш ниятида", — деган маъмурият вакили.
Шу билан бирга, АҚШ Хитойнинг норозилигига қарамай, Жанубий Кореяда THAAD тизимларини ўрнатишдан қайтмайди. "Қўшма Штатлар ҳар доим иттифоқчилари ва ўз мамлакатини ҳар қандай таҳдиддан, айниқса КХДР тузуми ҳамда улар ишлаб чиқараётган даҳшатли қуролдан ҳимоя қилади", — деган юқори лавозимли мулозим.
Дональд Трамп 2017 йил 6-7 апрель кунлари Флорида штатидаги Мар-а-Лаго қароргоҳида ХХР раиси билан учрашади.
Мавзуга оид
09:15
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
16:42 / 11.11.2024
Кремл Путин ва Трамп телефонда суҳбатлашганини рад қилди
14:42 / 11.11.2024
Американинг круиз компанияси Трамп сиёсатидан қочишни истаганлар учун дунё бўйлаб 4 йиллик саёҳат таклиф қилмоқда
13:30 / 10.11.2024