Ўғрига "асира" ўрнига ўзини таклиф қилган банк ходими қаҳрамонга айланди (видео)
Гуанси (Хитойнинг жануби) банкларининг биридаги кузатув камераси оддий ходимнинг қаҳрамонга айланганини муҳрлади. "Life" ушбу воқеа акс этган видео билан бўлишди.
Иш кунининг айни қизғин палласида бинога ўғри кириб, мижоз аёлнинг бўйнига пичоқ ўқталади ва кассирдан барча пулларни беришни талаб қилади. Шу пайт банкда ишловчи ёш ходимлардан бири ёрдамга келиб, қўрқиб кетган аёлнинг ўрнига ўзини "асирлик"ка таклиф қилади. Ўғри бундай "битим"га рози бўлади.
Аёл воқеа жойидан ғойиб бўлгач, пичоқ ушлаган ўғри банк ходимидан аёлнинг ўрнига ўтиришни талаб қилади. Айнан шу дамда, жиноятчи кутмаган пайтда жасур йигит унинг пичоқ ушлаган қўлини қайиришга уринади. Унга қўриқчи ёрдамга келади ва улар икковлон жиноятчининг қўлини кишанлашади.
Мавзуга оид
13:25 / 31.12.2024
Украина ва РФ асирлар алмашинуви бўйича турли хил маълумот берди
12:19 / 23.12.2024
Украина омбудсмани: РФ аскарлари ҳарбий асирларни отиб ташлади
19:03 / 16.12.2024
Маҳалла банкирлари фаолияти йўлга қўйилади
10:41 / 30.11.2024