Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яшнобод туманида босқинчилик жинояти фош этилди
2017 йил 6 апрель куни тунги соат 00:00лар атрофида номаълум шахслар Яшнобод туманида фуқаро М.ни уриб-дўппослаб, 600 минг сўмлик iPhone 5 мобил қурилмасини ва 390 минг сўм нақд пулини олиб, воқеа жойидан яширинишган. Тошкент ИИББда бўлиб ўтган матбуот брифингида шу ҳақда маълум қилинди.
Олиб борилган тезкор тергов ишлари натижасида Саодат Қўчқорова, муқаддам босқинчилик жинояти учун судланган Сарвар Жумабоев ҳамда қурилиш касб ҳунар коллежи 1-курс талабаси М.М.лар гумонланиб, далилий ашёлар билан қўлга олинди.
Мазкур жиноят иши бўйича фуқаролар Қўчқорова ва Жумабоевга нисбатан ЖКнинг 127-моддаси 3-қисми, 164-моддаси 2-қисми “б” банди билан, вояга етмаган талабага эса, 164-моддаси 2-қисми “б” банди билан айблов эълон қилиниб, уларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чоралари кўрилган.
Мавзуга оид
16:58 / 13.01.2026
“Аввалига ўлдиришади деб қўрқдим, кейин ўрганиб қолдим” – Уйчида ўғирлаб кетилиб, 4 кун ушлаб турилган йигит ҳикояси
09:37 / 08.12.2025
Нигерия: жангари гуруҳ қўлидан 100 нафар мактаб ўқувчиси қутқарилди
12:02 / 22.10.2025
Луврдан ўғирланган буюмларнинг қиймати маълум қилинди
15:08 / 20.10.2025