ОАВ: Хитой уруш бўлиб қолса КХДРга ёрдам бермайди
Хитой Америка қуролли кучлари Шимолий Кореяга зарба беришга қарор қилса, КХДРга ёрдам бермаслиги мумкин. Бу ҳақда South China Morning Post нашри ёзмоқда.
Газетанинг ёзишича, гарчи 1961 йилда икки мамлакат ўртасида дўстлик, ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисида Шартнома бўлса-да, Пхеньян ядро қуролини тарқатмаслик тартибига риоя қилишдан бош тортди. Шу билан икки томонлама келишувнинг минтақадаги тинчлик ва барқарорлик гарови бўлмиш шартларидан бири бузилди.
"Уруш бошлангудек бўлса, Пекиннинг Пхеньянга ёрдам бериши қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида бирор нарса дейиш қийин. Чунки, КХДР икки томонлама келишув бандини бузган ҳолда, ядро қуроли устида ишламоқда", - дейди пекинлик ҳарбий таҳлилчи Ли Цзе.
Шанхай шаҳридан эксперт Ни Лэсюнга кўра, Хитой назарий жиҳатдан, агар америкаликлар КХДРга бостириб кирса, Пхеньянга кўмак бериши керак, аммо Шимолий Кореянинг ядро қуролини тарқатмаслик келишувини бузгани, Пекиннинг бу имкониятдан фойдаланмаслигига жиддий асос бўла олади".
Шу билан бир вақтда, кузатувчилар кенг қамровли жанговар ҳаракатлар эҳтимоли кам, деб ҳисоблашмоқда. АҚШ бунинг ўрнига бир нечта огоҳлантирувчи ракета зарбалари бериши мумкин.
"Бу ҳолда, Хитой муаммодан осонгина қутилади ҳамда КХДРга ёрдам бериш учун барча қуруқликдаги қучларини сафарбар этмайди. "Аммо, ҳарбий можаро юз бергудек бўлса, Хитой томони Пхеньянга озиқ-овқат ва қурол-яроғлар, масалан, эски танклар билан ёрдам бериши мумкин", - деб ёзади нашр.
"Хитой Пхеньяндаги тузумнинг қулаши қочоқларнинг Хитойга оқими кучайишидан хавотирланмоқда", - дея хулоса қилади South China Morning Post.
Мавзуга оид
21:05 / 24.12.2024
Ироқ АҚШ қўшинларини ўз ҳудудида қолдиришга тайёр — ОАВ
19:49 / 24.12.2024
American Airlines авиакомпанияси АҚШга барча рейсларни тўхтатди
17:40 / 24.12.2024
Байден 2025 йил учун рекорд даражадаги АҚШ мудофаа бюджетини тасдиқлади
17:05 / 24.12.2024