Спорт | 19:59 / 17.04.2017
17043
1 дақиқада ўқилади

Шу кунларда «Бунёдкор»да раҳбарият алмашади

Жорий ҳафтада Тошкентнинг «Бунёдкор» клубида янги раҳбар ходимларга таништирилади. Бу ҳақда Championat.asia сайти хабар тарқатди.

Манбага кўра, 10 йил давомида жамоага раҳбар лавозимларида ишлаган Бахтиёр Бобоевнинг клубдаги фаолияти тугаган. Энди мутахассиснинг ўрнини бошқа бир ходим эгаллайди. Ҳозирча бу номга асосий давогар сифатида Мурод Алиевнинг номзоди илгари сурилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Мурод Алиев жамоага келиши мумкинлиги, агар у жамоа бошқарувини қўлга олса, Миржалол Қосимов ҳам клубга қайтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

«Бунёдкор»да ҳам жиддий ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда

Azamat Murodov
Тайёрлаган Azamat Murodov
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид