Ҳаракатлар стратегияси доирасида Иқтисодиёт йўналишида амалга оширилган ишлар ҳисоботи
Бугун пойтахтда бўлиб ўтган "Ҳаракатлар сарҳисоби: 2017 йил 1-чорак якунлари" анжуманида бир қатор вазирлик ва идоралар вакиллари шу кунга қадар ўз йўналишларида Стратегия бўйича амалга оширилган ишлар бўйича ҳисобот беришди. Жумладан, Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш йўналишида қандай ишлар амалга оширилгани маълум қилинди:
- Темир йўл соҳасида юқори тезликдаги "Talgo-250" русумли йўловчи поездини сотиб олиш, темир йўл линияларини қуриш, таъмирлаш, электрлаштириш ҳамда вагонлар таркибини янгилаш каби 6 та лойиҳа доирасида 107,7 миллион доллар маблағ ўзлаштирилди;
- Тайёр чарм-пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича умумий қиймати 12,7 миллион доллар бўлган 10 та лойиҳа амалга оширилди;
- Тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасига 32 миллион доллар миқдорида инвестицияларни жалб қилиш ҳисобига 3 та янги ва модернизация қилинган замонавий енгил саноат корхоналари ишга туширилди;
- Автомобиль йўллари ҳолатини яхшилаш ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳалари доирасида 102 миллиард сўмлик ишлар бажарилди. 1130,4 километр ички хўжалик йўллари, қишлоқ ҳамда овуллар кўчалари тўлиқ ва жорий таъминланди;
- Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш мақсадида 1800 километрдан ортиқ коллектор-дренаж тармоқлари ҳамда 15 дона гидротехника иншоотлари реконструкция қилинди;
- Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, мева-сабзавот, картошка ва узум ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш, ички бозорда уларга бўлган нархлар кескин ошишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар натижасида:
- барча тоифадаги хўжаликларнинг асосий майдонларига 106,5 минг гектар сабзавот, 64,9 минг гектар картошка ва 9,4 минг гектар полиз экинлари экилди;
- фермер, деҳқон хўжаликлари ва тадбиркорлар томонидан 89 гектар майдонда иссиқхоналар, 14,1 тонна ҳажмли музлаткич-омборхоналар ҳамда 28,8 мингта хонадонларда 287 гектар иссиқхоналар ташкил этилди.
Мавзуга оид
20:57 / 08.11.2024
Хитой иқтисодий ўсишни рағбатлантириш учун триллион доллар ажратди
19:18 / 05.11.2024
Ўзбекистоннинг 2025 йил учун давлат бюджети лойиҳаси эълон қилинди. Асосий маълумотлар
09:50 / 23.10.2024
Тадбиркорлардан ҳисобот талаб қилиб олишда давлат органлари масъулияти оширилади
22:40 / 19.10.2024