Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британ нашри энг кучли бомба аслида қайси эканлигини эслатиб ўтди
Фото: ТАСС
Британиянинг Daily Star нашри АҚШ томондан Афғонистонда жангариларга қарши энг катта бомбанинг қўллангани билан боғлиқ ҳолда Россияда Собиқ иттифоқ замонларидаёқ яратилган "Шоҳ-бомба" ёки яна бошқача "Катта Иван" деб аталувчи бомба борлиги эслатиб ўтилган мақолани чоп этди.
Нашрнинг таъкидлашича, Вашингтон Афғонистонга норасман "барча бомбаларнинг онаси" деб аталувчи бомбани ташлагандан кейин кўплаб давлатлар айнан уларда энг кучли бомба борлигини таъкидлай бошлашган. Бундай тасдиқлар ортида нашр Россияда АҚШ томонидан Хиросимага ташланган бомбадан 3,5 минг марта кучлироқ бомба борлигини эслатиб ўтди.
Нашрнинг таъкидлашича, яхшиямки бу бомба ҳеч қачон жанговар шароитда қўлланмаган ва фақатгина 1961 йилда Янги ер архипелагидаги ядро полигонида синовдан ўтказилган. Баъзи маълумотларга кўра, синовдан кейин минг километр узоқликдан оловли шар ва Эверест чўққисидан 7 марта баландроқ қўзиқорин шаклидаги булутни кўриш мумкин бўлган.
Бу синовни ўз вақтида кўплаб давлатлар, жумладан АҚШ ва Буюк Британия қоралаган. Айни вақтда "Катта Иван" музейда сақланади.
Эслатиб ўтамиз, апрель ўртасида АҚШ ҳарбийлари Афғонистонда илк маротаба жанговар шароитларда ўта кучли авиацион бомбани қўллашди. Бунинг натижасида ИШИДнинг 36 террорчиси ва ер ости туннеллари тармоғи йўқ қилинган.
Мавзуга оид
20:23 / 15.04.2026
Шавкат Мирзиёев Сергей Кириенко бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди
19:20 / 15.04.2026
Россия ва Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати оқибатлари «ҳал этилганини» эълон қилди
19:06 / 15.04.2026
Россиядан 6 мингга яқин мигрант чиқариб юборилади
09:43 / 15.04.2026