Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ХВЖ Украинага навбатдаги кредит тақдим этиш шартини маълум қилди
Халқаро валюта жамғармаси Украина билан ҳамкорлик қилиш шартини илгари сурди. Унга кўра, пенсия ёшини кўтариш ҳамкорликни давом эттиришда муҳим ўрин тутади, деб хабар қилади УНИАН агентлиги.
ХВЖ Европа департаменти директори Пол Томсеннинг баёнот беришича, бу Украина Пенсия жамғармасидаги камомадни қисқартиришнинг асосий элементларидан биридир. Украина Пенсия жамғармасидаги камомад ҳажми мамлакат ЯИМ (ялпи ички маҳсулот)ига нисбатан дунёдаги иккинчи энг йириги ҳисобланади.
«Пенсиялар жуда ҳам паст. Уларнинг ҳақиқий миқдори инфляция туфайли пасайтирилди. Уларни кўтариш зарурати бор. Бироқ, бу пенсия тизимидаги ўзгаришлар билан бир вақтда олиб борилиши керак», — деган Томсен.
Унинг қўшимча қилишича, пенсия ислоҳоти Украина билан ҳамкорлик шартларидан бири бўлиб, бир неча маротаба ортга сурилган.
Мавзуга оид
23:00 / 27.03.2026
Россиялик депутатлар кўп йиллар давомида биринчи марта АҚШ Конгрессига борди
18:40 / 27.03.2026
ОАВ: Путин олигархларга урушни молиялаштиришни таклиф қилди
14:47 / 27.03.2026
Зеленский: «Саудия Арабистонида Украинани қизиқтирадиган нарса бор»
09:33 / 27.03.2026