Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эгей денгизини кечиб ўтаётган 15 мигрант ҳалок бўлди
Туркиядан Лесбос томон ҳаракатланаётган 15 мигрант Эгей денгизига чўкиб кетди, яна бир неча киши изсиз йўқолди. Бу ҳақида Греция ҳукумати хабарига асосланиб, Daily Sabah хабар берди.
Греция денгиз вазирлиги маълумотларига кўра, мигрантлар ва қочқинлар жойлашган қайиқ якшанба куни кечқурун Туркияни тарк этган, лекин Греция томонга ўтгандан сўнг сувга чўккан.
ЕИнинг чегарани муҳофаза қилувчи Frontex агентлиги ва грек ҳукумати 8 нафар кишининг жасадини топди, уларнинг орасида бир бола ҳам бор, яна икки аёл (улардан бири ҳомиладор) қутқарилиб, оролга етказилди.
Туркия қирғоқ муҳофазаси яна 7 кишининг танасини топди.
Қутқарилган аёллардан бири грек ҳукуматига кема бортида 25 киши бўлганини айтган. Шунга кўра, йўқолганлар сони 10 дан зиёдлиги тахмин қилинмоқда.
Қидирув-қутқарув операцияси давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
10:52 / 15.07.2026
Туркиядаги давлат тўнтаришига уринишга 10 йил: мамлакатни ўзгартирган тун
20:25 / 14.07.2026
Туркияда Нетаняҳуни ҳибсга олиш учун халқаро ордер берилди
11:46 / 10.07.2026
Туркия омили: НАТОда зарур, ЕИда ортиқчами?
18:32 / 09.07.2026