Тошкентда ўз уйида марихуана етиштирган “олғир” ушланди
Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши кураш борасида олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ой бошидан 86 та, ҳафта давомида 25та ҳолат аниқланди. Тошкент шаҳрига кириб келиш постларда йил бошидан 62 та гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш жиноятлари аниқланди. Тошкент ИИББда бўлиб ўтган брифингда шу ҳақда маълум қилинди.
Хусусан, Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро ўз уйида кейинчалик сотиш мақсадида 10 туп марихуана ўсимлигини ўстиргани аниқланди.
Тошкент ИИББ ходимлари томонидан Чилонзор, Учтепа ва Юнусобод туманларида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида 3 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган. Уларнинг ёнидан 2,92 грамм марихуана мусодара қилинган. Бундан ташқари, ушланганлардан бирининг уйида 10 туп гиёҳванд ўсимлиги ўстирилаётгани аниқланган.
Мазкур иш бўйича ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми (Гиёҳванд моддаларни сотиш мақсадидан ташқари тайёрлаш, сотиб олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатларни амалга ошириш) ва 273-моддаси 5-қисми (Гиёҳванд моддалар ёки психотроп моддаларни сотиш мақсадида тайёрлаш, сотиб олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатларни амалга ошириш) бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Мавзуга оид
22:45 / 10.11.2024
Тошкентда «закладчик»ни калтаклаган уч нафар шахс қўлга олинди
10:47 / 08.11.2024
Тошкентда айрим кўчалар ёпилиши ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:17 / 07.11.2024
“Тошкент шаҳри атрофидаги иссиқхоналарнинг 60 фоизи кўмир, резина шиналар ёқяпти” – Экологик партия
20:44 / 06.11.2024