Тожикистон ва Қозоғистон самолётлари Ўзбекистонда таъмирланмоқда
«Ўзбекистон ҳаво йуллари» Миллий авиакомпанияси (МАК)нинг «Uzbekistan Airways Technics» авиакорхонаси мутахассислари Тожикистоннинг «Tadjik Air» авиакомпанияси самолётларини техник таъмирлаш бўйича бир қатор ишларни амалга оширишди. МАК расмий сайтида шу ҳақида хабар берилди.
Жорий йилнинг 18-28 апрель кунлари «Tadjik Air» авиакомпаниясининг Boeing 767-300 самолёти «Uzbekistan Airways Technics» авиакорхонасида А-check шаклидаги техник таъмирдан ўтказилди. Ҳаво қурилмаси авиадвигатели ҳамда автопилот тизимидагидаги камчиликлар бартараф қилинди.
Манбага кўра, бу Тожикистон авиаташувчисининг биринчи буюртмаси эмас - ўтган йилнинг декабрь ойида ҳам «Tadjik Air»нинг Boeing-757-200 самолёти техник таъмирдан ўтказилган.
«Tadjik Air» вакили Роман Юдин авиакорхона мутахассислари ишини кузатиб, техник хизмат кўрсатишдаги тезкорлик ва сифатни юқори баҳолади ҳамда «Uzbekistan Airways Technics» билан ҳамкорликни давом эттириш истагини билдирди.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ҳозирда Қозоғистоннинг «SCAT» авиакомпаниясига қарашли уч самолёт ҳам «Uzbekistan Airways Technics» авиакорхонасида техник таъмирдан ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
20:47 / 21.09.2024
Норвегиядан Испанияга учган самолёт сичқон сабаб авариявий қўнишни амалга оширди
12:09 / 16.09.2024
Тошкент халқаро аэропорти автотураргоҳида таъмирлаш ишлари қурилиш жойи ўраб олинмай қилиняпти
18:55 / 14.09.2024
АҚШда водородда ҳаракатланадиган ноёб самолёт тақдим этилди
21:38 / 05.09.2024