Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британия Brexit учун Евроиттифоққа пул тўлашдан бош тортди
Буюк Британия Европа Иттифоқи (ЕИ)дан чиқиш жараёнида 100 миллиард евро тўламоқчи эмас. Бу ҳақида мамлакатнинг Brexit ишлари вазири Дэвид Дэвис маълум қилди.
Еврокомиссия вакили Жан-Клод Юнкер бундан аввал Brexit бўйича музокаралар бошлангандан кейин Брюссель Лондонга 60 миллиард доллар миқдоридаги "ҳисоб"ни тақдим этишини тасдиқлаган эди. Ўз навбатида, Европарламент вакили Антонио Таяни Буюк Британия Евроиттифоққа ўнлаб миллиард тўлаши кераклигини айтган.
Чоршанба куни Financial Times газетаси Брюссель ўз молиявий талабларини оширгани ва эндиликда Буюк Британиянинг ЕИдан чиқиш жараёнидаги молиявий мажбуриятлари 100 миллиард еврога баҳоланаётганини маълум қилди.
"Биз 100 миллиард тўламаймиз. Қилишимиз керак бўлган ягона иш - барча ҳуқуқ ва мажбуриятларни батафсил муҳокама қилиб олиш", - деди Дэвис Британиянинг ITV телеканалига берган интервьюсида.
Куни кеча Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй ЕИдан чиқиш бўйича музокараларда ўз фуқаролари ҳуқуқларини қатъий ва давомли ҳимоя қилишга ваъда берди.
Мавзуга оид
18:07
Манчестернинг собиқ мэри Британия бош вазири бўлади
19:09 / 14.07.2026
Электромобилларда энг кўп учрайдиган носозликлар маълум қилинди
18:58 / 09.07.2026
McLaren афсонавий V8 суперкарининг якуний версиясини тақдим қилди
21:11 / 03.07.2026