Киевда Янукович устидан суд бошланди
Украина пойтахти Киев шаҳрининг Оболон туман судида мамлакат собиқ президенти Виктор Януковичнинг давлатга хиёнат қилиши иши юзасидан суд жараёни бошланди. Бу ҳақда «Интерфакс-Украина» хабар бермоқда.
Йиғилишни бош судья Владислав Девятко очиб берган. Пайшанба куни ишни бундан буён асосий масала бўйича кўриб чиқиш ҳақида қарор қабул қилиниши лозим.
ТАСС маълумотига кўра, суд Януковичга йиғилишда видеоалоқа шаклида иштирок этишга рухсат берган.
Суд 18 майга қадар танаффус эълон қилди, унга қадар жараёнда айбланувчининг иштироки ташкил этилиши лозим, деб хабар бермоқда РИА Новости
Украина собиқ президенти давлатга хиёнат, Украина ҳудудий яхлитлиги ва дахлсизлигига тажовуз қилиш, тажовузкор ҳарбий ҳаракатларни олиб боришда айбланмоқда.
Маълумот учун, Янукович Украина президенти лавозимини 2010-2014 йиллар давомида эгаллаган. У Евромайдон – Киев ва бошқа шаҳарлардаги оммавий норозилик намойишларидан сўнг мамлакатни тарк этди. Намойишларда 106 нафар инсон ҳалок бўлгани айтилган.
Аввалроқ Интерпол Янукович ва унинг ўғли ҳақидаги маълумотларни ўчириб ташлагани ҳақида хабарлар тарқалди.
Мавзуга оид
12:17 / 13.11.2024
Киев ЕПни Россиядан болаларни қайтаришда ёрдам беришга чақирди
10:13 / 11.11.2024
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
14:04 / 06.11.2024
Киев КХДРнинг Россияга ҳарбий ёрдамига қатъий жавобни талаб қилмоқда
14:40 / 30.10.2024