Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Колумбия мамлакатда йирик табиий газ кони очилганини эълон қилди
Колумбия президенти Хуан Мануэль Сантоснинг маълум қилишича, мамлакатда 1989 йилдан бери илк маротаба йирик газ кони аниқланган, деб ёзмоқда El Heraldo нашри.
Хабарларга кўра, табиий бойлик кони Ecopetrol ва Anadarko нефть компанияларининг ҳамкорлиги натижасида Кариб денгизи жанубий қисмида аниқланган.
«Бу Кариб соҳилларида истиқомат қилувчи аҳоли ва саноат учун катта имкониятдир. Бу товарлар ва хизматлар, меҳмонхоналар, ресторанлар ва савдо учун улкан имконият», — деган мамлакат президенти кон очилишини шарҳлар экан.
Унинг сўзларига кўра, газ кони аниқланиши, хусусан, Барранкиля шаҳри денгиз соҳаси ва логистикаси ривожига ҳисса қўшади.
Ecopetrol компанияси сайтида эълон қилинган ахборотга кўра, газ кони 3675-4415 метр чуқурликда аниқланган бўлиб, кон қалинлиги 110 метрни ташкил этиши мумкин.
Мавзуга оид
08:26 / 09.07.2026
Жаҳон газ бозорида қайси давлатлар етакчилик қилмоқда?
19:41 / 04.07.2026
Коммунал соҳа билан боғлиқ мурожаатлар сони кескин ортган – Рақобат қўмитаси
18:41 / 23.06.2026
Ўзбекистонда 464 та ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолияти вақтинча тўхтатилди
10:00 / 22.06.2026