Жамият | 21:38 / 04.05.2017
5470
2 дақиқада ўқилади

Норвегияда 3 минг йиллик артефактлар топилди

Фото: Julie Gloppe Solem

Норвегияда икки ҳаваскор археолог металл изловчи ускуна ёрдамида Норнхейм шаҳри яқинидаги фермер даласида қуроллар сақланувчи қадимий аслаҳахонани топишга муваффақ бўлишди. Омбордан бронза асрига тегишли 30 та артефакт олинди, болталар, найзалар ва мис асбоблар шулар жумласидандир. 

Олимлар нима сабабдан бу ерда шунча қурол сақланганига ҳозирча изоҳ бера олишмади. Археологларнинг сўзларига кўра, камдан-кам ҳолатлардагина бир жойдан шунча кўп қурол-аслаҳа чиқади. 

Фото: Julie Gloppe Solem

Ҳаваскорлар олимларга бу ҳақида хабар беришганидан кейинги қазиш ишлари билан Норвегиянинг Табиий ва техник фанлар университети профессионаллари шуғулланди, улар яна бир неча аслаҳа топишга муваффақ бўлишди. Барча предметлар эрамиздан аввалги 1100-500 йилларга тааллуқли экани маълум қилинган.

Олимларнинг сўзларига кўра, мазкур топилма хазинага тенг. Улар ушбу ҳудудда 3000 йил аввал одамлар яшаганини билишган, лекин шу кунга қадар артефакт топа олишмаганди. 

Фото: Julie Gloppe Solem
Фото: Julie Gloppe Solem

 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид