Жамият | 19:43 / 04.05.2017
6251
1 дақиқада ўқилади

Тошкент ИИББ 2017 йил 4 ойи мобайнида 642 нафар қидирувда бўлган шахсларни ушлади

Тошкент ИИББда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинишича, соҳа ходимлари томонидан ўтказилган тергов-тезкор тадбирлар натижасида жорий йил 4 ойида 430та, апрель ойида–114та ва ҳафта давомида эса – 21та жиноятлар иссиқ изидан фош этилди. Шуларнинг 3таси оғир тан жароҳати етказиш, 1таси талончилик, 12таси ўғирлик, 5таси фирибгарлик жиноятлари экани қайд этилди. 

Фото: Kun.uz

Шунингдек, йил бошидан – 642 нафар, апрель ойида– 130 нафар ҳамда ҳафта давомида–42 нафар қидирувда бўлган жиноятчилар ушланди.

Муқаддам судланганлар, профилактик ҳисобда турувчилар ўртасида ҳам профилактик ишлар амалга оширилди. Жумладан, 813 нафар муқаддам судланган шахслар, 1395 нафар ички ишлар идоралари профилактик ҳисобида турган шахслар билан суҳбатлар ўтказилган.

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид