Спорт | 15:40 / 07.05.2017
8711
1 дақиқада ўқилади

Головкин ва Альварес ўртасидаги жанг санаси маълум бўлди

Фото: twitter.com/@TSM_Boxing

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA Супер), Халқаро бокс федерацияси (IBF) ва Бутунжаҳон боксчилар кенгаши (WBC) версияларининг ўрта вазн тоифасидаги жаҳон чемпиони, қозоғистонлик Геннадий Головкин Бутунжаҳон боксчилар ташкилоти (WBO) версияси бўйича ўрта вазн чемпиони мексикалик Сауль Альваресга қарши шу йилнинг сентябрида рингга чиқади.

Бу ҳақда мексикалик боксчининг ўзи Хулио Сезар Чавес-кичкинага қарши ғалабали жангдан кейин маълум қилди. Головкин ва Альварес жанги 16 сентябрь куни бўлиб ўтади.

Альварес ўз фаолиятида 51 жанг ўтказиб, 49 ғалаба (34 нокаут) бир дуранг ва бир мағлубият (Флойд Мейвезердан) қайд этган.

34 ёшли қозоғистонлик боксчи ҳисобида жами 37та ғалаба бор (улардан 33таси нокаут билан). У ҳамон енгилмас боксчи бўлиб қолмоқда.

Мавзуга оид