Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда «Инсон ҳуқуқлари ва ўзаро ҳамкорлик» мавзуидаги Фуқаролик форуми бўлиб ўтди
Бугун, 10 май куни Тараққиёт стратегияси марказида «Инсон ҳуқуқлари ва ўзаро ҳамкорлик» мавзусидаги Ўзбекистон Фуқаролик форуми бўлиб ўтди. Тадбир БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Зайд Раад Ал-Ҳусайн раҳбарлигидаги делегациянинг расмий ташрифи доирасида ташкил этилди. Форумда 50 га яқин нодавлат нотижорат ташкилот ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари қатнашди.
Форумни ўтказишдан мақсад - инсоннинг олий қадриятлари - унинг ҳаёти, эркинлиги, ғурури ва бошқа ҳуқуқлари ҳимояси бўйича ўзаро фикр алмашиш ҳамда бу борада янги таклифларни ишлаб чиқиш бўлди.
Форумда Ўзбекистон Экологик ҳаракати, Журналистларни қайта тайёрлаш халқаро маркази, Ўзбекистон ишбилармон аёлларининг "Тадбиркор аёл" ассоциацияси, "Истиқболли авлод" ижтимоий-ахборот маркази, Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти, Фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маркази ва бошқа бир қатор ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Ўзбекистон Фуқаролик форуми Электрон ОАВ Миллий Ассоциациясининг қўллаб-қувватлаши остида ташкил этилди.
Мавзуга оид
11:07
БМТ ҳисобот берди: давлатлар 2030 йилгача қўйилган мақсадларга секин эришмоқда
11:23 / 08.07.2026
“2030 йилга бориб сув танқислиги 15 млрд куб метрга етади” – сув вазири Ню Йоркда
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026