Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Давлат департаменти "ан-Нусра" етакчиси ҳақидаги маълумотга катта мукофот пули ваъда қилди
АҚШ Давлат департаменти "Жибҳат ан-Нусра" террорчилик гуруҳи етакчиси Абу Муҳаммад ал-Жуланий ҳақидаги маълумотга 10 млн доллар мукофот пули ваъда қилди. Бу ҳақда давлат департаментининг твиттерда 10 май куни чоп этилган хабарида айтилган.
Хабарда айтилишича, ал-Жуланий бошчилигида гуруҳ Сурия ҳудудида тинч аҳолига қарши кўплаб терактлар амалга оширган. Департамент бу терактлар сифатида 2015 йилда жангарилар томондан 300 га яқин курднинг ўғирлаб кетилиши ва Идлиб вилоятида жойлашган қишлоқда 20 кишининг ўлдирилишини эслатиб ўтди. Таъкидланишича, 2017 йил январда "ан-Нусра" бошқа гуруҳлар билан бирлашиб, "Ҳайъат Таҳрир аш-Шом" гуруҳини ташкил қилган.
Давлат департаментида айтилишича, ваъда қилинаётган пул "ан-Нусра" аъзоси учун белгиланган биринчи мукофот пулидир.
Жангари ҳақидаги маълумот учун мукофотлаш 1984 йилда ишга туширилган "Адолат учун мукофот" дастури доирасида эълон қилинди. Таъкидланишича, АҚШ ҳукумати бу дастур доирасида террорчилар ҳақида маълумот тақдим қилган одамларга 125 млн доллардан кўпроқ мукофот пули тўлаб берган.
Мавзуга оид
18:29 / 16.09.2021
Август ойида энг кўп пиёда юрганларга қарийб 69 миллион сўм мукофот пули берилди
23:23 / 20.04.2021
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 12 млн сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти белгиланди
13:22 / 07.05.2020
Коронавирусга қарши курашаётган ходимларга 54 миллиард сўмдан ортиқ мукофот пули тўланди
19:51 / 23.01.2020