Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Моратанинг «Челси»га ўтиши учун яна бир ишора пайдо бўлди
«Реал» ҳужумчиси Альваро Мората мавсум якунлангач, Англиянинг «Челси» клубида фаолиятини давом эттириши мумкин.
Sportbible нашри 24 ёшли Испания терма жамоаси футболчисининг сўнгги вақтларда Лондон жамоаси футболчиларининг инстаграмдаги саҳифасига обуна бўлишига эътибор қаратган. Мората охирги марта оммавий равишда «Челси» футболчилари, жумладан Эден Азар, Диего Коста, Виллиан, Тибо Куртуа ва Франсеск Фабрегаснинг саҳифасига обуна бўлган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Моратанинг рафиқаси ўзи учун Англия пойтахтидан уй сотиб олгани ҳақида хабалар тарқалганди. Футболчига «Челси»дан ташқари, «Манчестер Юнайтед» ва «Арсенал» ҳам қизиқиш билдирган.
Мавзуга оид
12:16 / 23.03.2026
Мадрид дербисида “Реал” устун келди, “Барселона” минимал ҳисобда ғалаба қозонди
21:21 / 16.03.2026
«Челси» Абрамович давридаги қоидабузарликлар учун 10 млн фунт жаримага тортилди
10:59 / 15.03.2026
«Сити» деярли курашдан чиқди, Гулердан шедевр гол. Кун ўйинлари
12:09 / 12.03.2026