Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой раиси: Уммонлар ҳам сув қатраларидан иборат бўлади
Си Жинпинг якшанба куни мамлакатга ташриф буюрган меҳмонлар шарафига уюштирилган кечада ўз нутқини қадимги донишмандлар сўзлари билан бошлади ва "уммонлар сув қатраларидан бошланиши"ни таъкидлади.
"Белбоғ ва йўл қурилиши - бу бизнинг тинчлик ва хотиржамликка бўлган интилишимиз. У мамлакатларни янада жипслаштиради", - деди ХХР раиси. Унинг сўзларига кўра, бу ҳамжамият биргаликда ривожланишни мақсад қилади.
Хитой президенти Си Жинпинг барчани «Бир макон, бир йўл» ҳамжамиятини қуришда ўзаро мувофиқлашиб иш тутишга чақирди ва биргаликда фаровон тизимни йўлга қўйишга ваъда берди.
Шунингдек у Хитой мазкур дўстона ҳамжамиятни қуришда "макон ва йўл"даги барча мамлакатлар билан ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканини билдирди.
Си Жинпингнинг сўзларига кўра, Хитой ушбу ҳамжамиятнинг иштирокчи-мамлакатлари билан ўзаро фойдали савдо-иқтисодий ҳамкорликни фаол ривожлантиради.
Таъкидлаш жоизки, 14-15 май кунлари Хитойда ўтказилаётган форумда 29 мамлакатнинг давлат раҳбарлари ва юзлаб амалдорлар қатнашмоқда.
Мавзуга оид
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
22:15 / 09.06.2026
Хитойда илк марта одамга чўчқанинг иккита буйраги ва жигари муваффақиятли кўчириб ўтказилди
21:33 / 09.06.2026
Хитойнинг ўнлаб компаниялари Пентагоннинг қора рўйхатига киритилди
20:27 / 09.06.2026