Меҳмонхона ва сайёҳлик хизматлари солиқ имтиёзларига эга бўлди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 4 майдаги ПФ–5033 сонли фармони билан туризм соҳасидаги бизнес-субъектларига қўшимча имтиёзлар тақдим этилди.
Хусусан, жорий йил 1 июнидан бошлаб хусусий хорижий инвестицияларга тақдим этиладиган имтиёзлар меҳмонхона ва сайёҳлик хизматларига ҳам қўлланилади. Бу ҳақда Норма.уз сайти хабар қилмоқда.
Маълумот учун: юридик шахсларни даромад солиғидан озод этиш, мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш солиғи, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона даромад солиғи ҳамда Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалардан халос этиш каби имтиёзлар қуйидаги шартларда қўлланилади, яъни хорижий хусусий инвестициялар ҳажми:
300 мингдан 3 млн АҚШ долларигача – 3 йил;
3 млндан 10 млн АҚШ долларигача – 5 йил;
10 млн доллардан кўп бўлганда – 7 йил.
Бундан ташқари, юридик шахслар 5 йил муддатга белгиланган рўйхат асосида меҳмонхона ва мотеллар қурилиши ҳамда реконструкцияси учун зарур бўлган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар, бутловчи қисмлар, техника, эҳтиёт қисмлар ва материаллар учун божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун тўловлардан ташқари) озод этилади.
Ушбу фармондан келиб чиққан ҳолда Президентнинг 2005 йил 11 апрелдаги ПФ–3594 ҳамда 2016 йил 2 декабрдаги ПФ–4861 сонли фармонларига ўзгартишлар киритилди.
Мавзуга оид
16:31 / 14.11.2024
Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида биринчи темирйўл саёҳат дастури бошланади
23:32 / 13.11.2024
Флоренция «ҳаддан зиёд туризм»га қарши кураш бўйича янги чоралар қабул қилди
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
10:26 / 03.11.2024