Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ Россия ва МДҲ давлатлари иқтисодиётининг 2017 йилги прогнозларини ўзгартирди
БМТ экспертлари Россия иқтисодиёти ривожига оид прогнозларини яхшилади - 2017 йил якунлари бўйича мамлакат ЯИМнинг 1,5 фоизга ўсиши кутилмоқда. БМТнинг иқтисодий ва ижтимоий масалалар департаменти (ИИМД) томонидан тайёрланган "Дунёдаги иқтисодий вазият ва унинг истиқболлари" маърузасининг янгиланган версиясида шу ҳақида маълум қилинди.
Январь ойида жаҳон ташкилотининг иқтисодчилари РФ ЯИМнинг - 1 фоизга, 2018 йилда эса 1,5 фоизга ўсишини прогноз қилишганди. 16 май куни тақдим этилган маърузада келгуси йилги прогнозлар ўзгаришсиз қолди. Бундан ташқари, ИИМД 2016 йил якунларини қайта кўриб чиқди: янги ҳисоб-китобларга кўра, Россия ЯИМ кўрсаткичларининг пасайиши 0,8 эмас, 0,2 фоизни ташкил қилган. Маърузада Россия "ўтиш даври иқтисодиётига эга мамлакатлар" сирасига киритилган.
БМТ экспертларининг МДҲ мамлакатлари ва Грузия иқтисодиёти бўйича прогнозида бироз ўзгариш бор. Маърузага кўра, жорий йилда уларнинг умумий ЯИМ - 1,7 фоизга, 2018 йилда эса 1,9 фоизга ўсади. Беш ой илгари ИИМД бу кўрсаткичларни 1,4 (2017 й.) ва 1,8 фоиз (2018 й.) сифатида тақдим этганди.
ИИМДнинг бошқа мамлакатлар бўйича прогнози аввалги версияга нисбатан деярли ўзгаришсиз қолган.
Иқтисодчилар прогнозига кўра, умумжаҳон ЯИМ 2017 йилда - 2,7 фоиз, 2018 йилда эса - 2,8 фоизга ўсади.
Мавзуга оид
18:27 / 14.07.2026
БМТ Фарғона водийсини зилзила хавфи юқори ҳудудлар қаторига киритди
13:26 / 14.07.2026
Урушлар, оғир қарз юклари, валюталар заифлашуви, тенгсизлик ва азоб – Гутерриш бугунги дунё ҳақида нутқ сўзлади
10:55 / 14.07.2026
БМТ ҳусийчилар ва Саудия ўртасидаги кескинликдан хавотир билдирди
11:07 / 10.07.2026