Ўзбекистон-Туркия ҳамкорлигидаги устувор йўналишлар белгилаб олинди
Бугун Тошкент шаҳридаги Uzexpo марказида Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича IV Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш Ўзбекистон Республикаси бош вазир ўринбосари Рустам Азимов ва Туркия бош вазир ўринбосари Йилдирим Тугрул Туркеш раислиги остида ўтди.
Йиғилиш давомида икки мамлакат вакиллари бугунга қадар эришилган ютуқлар ва истиқболдаги режалар ҳақида сўзлашди. Хусусан, савдо соҳасида томонлар яқин йиллар ичида икки томонлама савдо ҳажмини ошириш бўйича амалий чоралар кўришга келишиб олишди.
Узоқ муддатли ва ўзаро фойдали сармоявий ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, соҳадаги устувор йўналишлар белгилаб олинди. Бу энг аввало, электротехника, озиқ-овқат, тўқимачилик, пойабзал, фармоцевтика маҳсулотлари, замонавий қурилиш материаллари, халқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқаришга доир лойиҳаларни етакчи турк компаниялари билан биргаликда амалга оширишдир.
Яна бир усутвор йўналишлардан бири туризм соҳасидир. Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларида замонавий меҳмонхона комплексларини қуриш, сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантириш, туризм соҳасида малакали кадрларни тайёрлаш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш борасида келишувларга эришилди.
Таъкидлаш жоизки, бунга қадар Комиссиянинг уч йиғилиши ўтказилган, энг сўнггиси 2008 йилда Анқара шаҳрида бўлиб ўтган. Туркия Ўзбекистоннинг муҳим ва йирик савдо ҳамкорларидан бири ҳисобланади. 2016 йил якунларига кўра, мамлакатларимиз ўртасидаги товар айланмаси 1,2 миллиард долларни ташкил қилган.
Бугунги кунда Ўзбекистонда турк капитали иштрокидаги 441 корхона, шу жумладан 100 фоиз турк капиталига асосланган 94 корхона фаолият юритмоқда.
Мавзуга оид
21:21 / 17.10.2024
Ўзбекистоннинг ШҲТ бюджетидаги улуши маълум бўлди
23:53 / 30.09.2024
Озарбойжонда ўзбекистонлик ҳарбийлар иштирокида «Маҳорат-2024» қўмондонлик-штаб ўқувлари бошланди
19:53 / 16.09.2024
Ўзбекистон АҚШ билан божхона соҳасидаги ҳамкорликка оид битимни имзолади
20:49 / 02.09.2024