Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ҳамкорликка доир IV Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши бўлиб ўтди
Фото: "Кун"
Бугун, 25 май куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича IV Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш Ўзбекистон Республикаси бош вазир ўринбосари Рустам Азимов ва Туркия бош вазир ўринбосари Йилдирим Тугрул Туркеш раислиги остида ўтказилди. Шунингдек икки мамлакат вазирлик, идора ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда масъул ходимлари ҳам иштирок этишди.
Кун тартибига мувофиқ, йиғилиш давомида савдо-иқтисодий, сармоявий, молиявий, техник ҳамкорлик, туризм, транспорт, коммуникациялар соҳасидаги алоқаларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди.
Турк делегацияси раҳбари Йилдирим Туркеш айтганидек "Бизнинг халқларимиз кўп асрлик тарихи, тили, қадриятлари, ўхшаш урф-одат ва анъаналари билан умрбод боғланган".
Унинг таъкидлашича, 2016 йилнинг ноябрида Тошкентда ва 2017 йилнинг май ойида Пекинда ўтган юқори даражали музокаралар Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ўзаро муносабатларда янги саҳифа очган.
Туркеш Ўзбекистоннинг соҳалар диверсификацияси ва саноат модернизациясига йўналтирилган иқтисодий ислоҳотларига юқори баҳо берди, яратилаётган қулай сармоявий муҳит ва бизнесни юритишдаги кенг имкониятларни алоҳида қайд этди.
Комиссия якунлари бўйича икки томонлама кўп режали ҳамкорликнинг кейинги ривожи бўйича аниқ ва муҳим келишувларга эришилди.
Мавзуга оид
18:32 / 15.05.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон божхоначилари чегара постларидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича учрашув ўтказди
20:58 / 14.05.2026
Қозоғистон Туркия дронларини ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш майдонига айланади
22:20 / 09.05.2026
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида навбат юзага келди
09:51 / 06.05.2026